Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг расмий ва ишбилармон доира вакиллари Сирдарёда

2022-11-10 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ташқи сиёсат доирасида олиб борилаётган дўстона муносабатлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаб, савдо, инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.

Бу эса мамлакатимизда хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сонининг ортишига хизмат қилмоқда.

Вилоятга тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунилари вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Жанубий Кореяда бўлиб қайтган эди.

Бугун эса Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси ўринбосари ва Кореянинг Пёнтек шаҳри ҳокими бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонларни Сирдарё туманида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кутиб олди.

Ташрифдан мақсад ўтган ҳафта вилоят делегациясининг Кореяга қилган хизмат сафари давомида Пёнтек шаҳрида бошланган ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, вилоятдаги инвестициявий муҳит билан яқиндан танишиш ва савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишдан иборат.

Делегация аъзолари дастлаб "Sirdaryo universal oyna” ҳамда “Sirdaryo Glass” корхоналарида бўлди ва фармацевтика, озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Мазкур корхонага сиғими 120 ва 160 тонна бўлган печлар ўрнатилган бўлиб, кунига 800 минг дона шиша идишлар ишлаб чиқарилади.

"Sirdaryo Mega Lux" корхонасида полипропилендан катта сиғимли қоп ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

“Юмшоқ контейнер” деб аталувчи қоплар 500 килограммдан 5000 килограммгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. Корхона йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўтган йили икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилди. Яқинда эса стреч плёнка ишлаб чиқариш бошланди.

Ҳозирда корхонада 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Лойиҳалар тўлиқ қувватда ишга тушгач иш ўринлари 5 мингга етади.

Корея делегацияси, шунингдек, икки кун давомида вилоятнинг ишлаб чиқариш ва инвестицион салоҳияти билан яқиндан танишиб, маҳаллий ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться