Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нидерландияда Ўзбекистоннинг ҳарбий санъат тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди

2022-11-10 | Хавфсизлик соҳаси

Маълумки, кейинги йиллар давомида мамлакатимизда бошқа барча соҳаларда рўй бераётгани сингари ҳарбий илмни ривожлантириш борасида ҳам эътиборга молик ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилаётир. Бунда  халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш масалаларга катта аҳмият берилмоқда.

Кеча Ўзбекистон Қуролли кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар иститути ҳамда Нидерландия ҳарбий тарих институти ўртасида видомулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида томонларнинг илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятитақдимоти ўтказилгани баробарида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамдатажриба алмашишнинг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Нидерландия ҳарбий тарих институти директори ўринбосари, илмий-тадқиқот ишлари бўлимининг бошлиғи Ян Хоффенаар томонидан маълум қилинишича, ушбу институт мамлакатнинг ҳарбий тарихини ўрганишга ихтисослашган тадқиқот маркази ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу муассаса 2001-2021 йилларда НАТО қўшинлари таркибида жанговар фаолият олиб борган Нидерландия ҳарбий бўлинмаларининг Афғонистондаги иштирокини таҳлил этиш билан боғлиқ ишларни олиб бормоқда.

Нидерландиялик тарихшунос Ўзбекистон ҳарбий санъат тарихини ривожланишига улкан ҳисса қўшганини қайд этар экан, бу тарихни илмий жиҳатдан ўрганиш Нидерландия томони учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. “Биз бу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, деди у.  

Учрашув якунида ҳар икки томондан ҳарбий илм-фан ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ва мустаҳкам алоқалар ўрнатишга ҳозирлик билдирилар экан, мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда  муҳокама қилинган таклифларни ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться