Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жакартада Индонезия олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

2022-11-10 | Таълим

Индонезия пойтахти бўлиб ўтаётган олий ўқув юртлари бўйича QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлигининг “Осиё давлатлари олий таълим муассасалари саммити”да (QS World University Rankings: QS Asia University Rankings 2023)” “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори профессор Баҳодир Мирзаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этаётир.

Саммит доирасида 2023 йилги рейтинг натижалари эълон қилиниб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети «QS Asia University Rankings-2023»да Осиё-Тинч океани минтақаси университетлари орасида 301-, Марказий Осиё университетлари орасида 14-, Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида 1-ўринда қайд қилингани ҳолда QS World University Ranking: QS Asia University Rankings 2023 рейтингида 40 фоизлик энг илғор университетлари қаторидан жой олди.

Саммит доирасида олий таълим муассасалари халқаро таҳлилига ихтисослашган ташкилот - “QS WUR” агентлиги вице-президенти Бен Совден билан бўлиб ўтган учрашув доирасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳозирги кунда иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш, университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан сўзлаб берилди. Шу ўнинда сўнгги йилларда «ТИҚХММИ-миллий тадқиқот университети»нинг асосий кўрсаткичлари интенсив равишда ошиб бораётгани эътироф этилди.

Шунингдек, Индонезиянинг Бравижая университети (Universitas Brawijaya: Asia ranking 225, World ranking: 801) ректори, профессор Видодо билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик масалалари, хусусан, профессор-ўқитувчилар алмашуви, илмий мақолалар чоп этиш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олган Англашув меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари Индонезиянинг Бандунг технология институти (Institut Teknologi Bandung: Asia ranking 63, World ranking: 235) делегацияси раҳбари, институт  таълим сифатини баҳолаш бошқармасининг бошлиғи, профессор Поербандоно билан ҳам  учрашдилар. Унинг якунлари бўйича талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, қўшма тадқиқот ишларини олиб бориш, малака ошириш, қўшма ва икки томонлама дипломлар алмашуви бўйича университетлар ўртасида Англашув меморандумини имзолаш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться