Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспертлар TDT доирасида савдо-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўъналишларини муҳокама қилдилар

2022-11-09 | Иқтисодиёт

Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари иқтисодиёт ва савдо вазирларининг йиғилиши арафасида (TDT) Самарқанд шаҳрида бевосита ва онлайн тарзда экспертлар гуруҳининг 13 учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда Ташкилотга аъзо мамлакатлар экспертлари иштирок этди. Улар ТДТ доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб йўъналишларини кўриб чиқдилар ҳамда кутилаётган Вазирлар йиғилишининг кун тартибидаги асосий масалаларни ҳисобга олган ҳолда уни ривожлантириш йўълларини муҳокама қилдилар.
 
Хусусан, TDT Инвестиция жамғармасини ташкил этиш, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, Ташкилот доирасида "Савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот маркази" ва "Муҳандислик ва технологиялар маркази"ни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини тасдиқлаш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнларини фаоллаштириш ва электрон тижоратни кенгайтириш, TDT мамлакатларида савдо уйлари фаолиятини ташкил этиш механизмлари ва тамойилларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Туркий савдо-саноат палатасининг аниқ чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш бўйича конструктив таклифлар билдирилди.
 
Учрашув якунида экспертлар кўриб чиқилаётган ташаббусларни амалга оширишнинг аниқ ва изчил механизмларини ишлаб чиқдилар ва шу йилнинг 9 ноябрида бўлиб ўтадиган OTG  мамлакатлари иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11 йиғилиши доирасида имзолаш учун коммюнике туздилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться