Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 19-йиғилиши

2022-11-08 | МДҲ

Ўзбекистон Республикаси ҳар йили МДҲ Ижроия қўмитаси ҳузуридаги МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаши ишида қатнашади. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 19-йиғилишида иштирок этди.
 
 
Маълумот учун:
 
Бухгалтерия ҳисобини мувофиқлаштириш кенгаши МДҲга аъзо давлатлар миллий бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимларини халқаро молиявий ҳисобот стандартлари ҳамда халқаро аудит стандартлари билан яқинлаштириш ва уйғунлаштиришга кўмаклашиш бўйича мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органидир. 
 
Йиғилишда Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари – Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Белорус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари ва МҲХС Фонди халқаро экспертлари иштирок этди.
 
Йиғилиш иштирокчилари бухгалтерия ҳисоби ва аудитни тартибга солишнинг миллий тизимларини, шу жумладан, халқаро стандартларни қўллашни, шунингдек, аудиторларнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашда иштирокини ривожлантириш бўйича тажриба алмашди.  
 
Учрашув давомида рақамли активларни ҳисобга олишни ташкил этиш ва хорижий контрагентларнинг бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. 
 
МҲХС Фондининг сўнгги янгиликлари ва МҲХС бўйича электрон ҳисобот лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида (IFRS Taxonomy) МҲХС Фонди халқаро эксперти тақдимотни тақдим этди. 
 
Учрашув якунида 2023 йил 1 январдан бошлаб Мувофиқлаштирувчи кенгаш раислигини Ўзбекистонга ўтказиш ва 2023 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
 
Учрашув якунида Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисининг иштирокчилари МДҲ Ижроия қўмитаси ва Тожикистон Республикаси Молия вазирлигига Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 19-йиғилишини ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться