2022-йилнинг 5-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Хамраев БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренс Бауер билан учрашди.
Суҳбат аввалида Э.Хамраев Ф.Бауерни UNFPA минтақавий директори лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва UNFPA ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Жамғарма делегациясига Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган, Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келадиган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ф.Бауер республикада, хусусан, гендер тенглиги, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.
Ўзбекистон ва БМТ Аҳоли жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, аҳолишунослик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги