Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ITSV ва KOICA инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича семинар ўтказдилар

2022-11-03 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17-28 октабр кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA ) билан ҳамкорликда "Тартибга солиш базасини ислоҳ қилиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш дастури" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирок этди.

Тренинг давомида Корея тараққиёт институти (KDI) ва Корея Республикасининг бошқа етакчи Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари мамлакатдаги инвестициявий муҳитни яхшилаш учун меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришнинг самарали усуллари бўйича маърузалар ва тақдимотлар ўтказдилар, шунингдек инвестиция сиёсатини режалаштириш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш бўйича амалий билимлар билан ўртоқлашдилар.
 
Курс якунлари бўйича иштирокчилар томонидан олинган кўникма ва малакалар асосида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция муҳитини яхшилаш ва уларни тизимли амалга ошириш бўйича аниқ амалий таклифлар тайёрланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться