Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик самараси

2022-11-03 | Жамият

Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташрифи давомида Булунғур туманида ҳам бўлди.

Меҳмонлар 2011-2012 йиллар давомида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Бот-Бот” туманлараро магистрал каналида  амалга оширилган ишлар билан танишди.  

1973 йилда қурилган “Бот-Бот” канали Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой ва Пайариқ туманларидаги 9350 гектар ер майдонларига сув етказиб беради. Каналнинг узунлиги 49,6 километрни, сув ўтказиш қуввати 11 м3/дақиқани ташкил этади. Умумий қиймати 797,372 минг евро бўлган мазкур лойиҳа доирасида каналда реконструкция ишлари амалга оширилиб, 3,8 километр қисми бетонлаштирилган. Учта сув тўсувчи гидротехник иншоот қурилган.
 
Шунингдек, канални эксплуатация қилиш жараёнида фойдаланиш учун мини экскаватор, юк ташувчи мотоцикллар ҳамда пайвандлаш агрегатлари олиб берилган. Вазир бошчилигидаги делегация лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди, ҳудудда жойлашган хизмат уйида яратилган шароитларни кўздан кечирди, эришилган натижалар билан қизиқди. Соҳа мутахассислари билан келгуси ҳамкорлик масалаларида ўзаро фикр алмашилди.

Манба: ЎзА

Поделиться