Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти такомиллаштирилади

2022-11-01 | Жамият

28–31 октябрь кунлари Ички ишлар вазирлиги академиясида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар учун ўқув-семинар ташкил қилинди.

Ички ишлар вазирлиги фармойишига биноан ўтказилган қисқа муддатли ўқув йиғинига Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда туманлар ИИО ФМБларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, шунингдек ИИВ Академияси ўқитувчилари жалб қилинди.

Ўқув йиғини мобайнида «Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш», «Оилаларда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш», «Оила-турмуш доирасидаги низоларнинг олдини олишда психологик билимларнинг тутган ўрни», «Биз – оилавий зўравонликка қаршимиз!», «Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятингизни биласизми?», «Ёт ғояларга қарши биргаликда курашайлик!» каби мавзуларда маъруза ҳамда семинар машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида» ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида»ги Низомнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Машғулотлар Академиянинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, жумладан, Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси бошлиғи, полковник Ш. Мамадалиев, Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси профессори Г. Маткаримова, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси профессори Қ. Абдурасулова, Тарбиявий-психологик фаолияти кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Н. Турғунова ҳамда бошқа малакали мутахассислар томонидан олиб борилди.

Мухтасар қилиб айтганда, уч кун давом этган ўқув йиғини соҳа ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ишларни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться