Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2022-10-28 | Соғлиқни сақлаш

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палата раиси Миразим Мирталипов имзолади. 

Ҳамкорлик меморандуми Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги тадқиқотчиларнинг илмий ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланди. Унга кўра ҳамкорликда янги истиқболли илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. 

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, cоғлиқни сақлаш тизимига оид мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг илмий ечимини таъминлашда лойиҳалар ва чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда рационализаторлик фаолиятини ривожлантиришда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳам биргаликда иш олиб боришига келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться