Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий медиа ассоциацияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасила Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2022-10-26 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси Шерзод Қудратхўжа ўртасида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди. 

Мазкур ҳужжат доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Миллий медиа дастурда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш, Ўзбекистонда учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда илмий ва инновацион фаолият устувор аҳамият касб этишини жамоатчиликка тушунтириш, мамлакат олимлари томонидан турли соҳаларда амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ёшлар, талабалар орасида илмий-инновацион фаолиятга жалб этиш вазифаларини амалга ошириш белгиланган.

Меморандум доирасида ЎзММАга аъзо телерадиоканалларда Вазирлик билан ҳамкорликда илмий-инновацион фаолиятга бағишланган кўрсатувлар, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга қаратилган, тизимда эришилаётган ютуқлари тўғрисидаги тақдим этилган материалларни эфирга узатиш кўзда тутилган.  

Бундан ташқари, ЎзММА аъзо телерадиоканалларда турли хил интеллектуал кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни йўлга қўйиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш мақсадида турли хил медиа лойиҳалар ишлаб чиқиш, инновацион ғоялар ҳафталиги, шу жумладан ҳудудларда ўтказиладиган инновацион ярмаркаларда тақдим этилган илмий ишланмаларни кенг тарғиб қилишда медиа ҳамкорликни амалга ошириш белгиланган.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти, унга аъзо нодавлат телерадиоканаллар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться