“Toyota Tsusho Corporation” ҳамда "O'zbektelekom" АК ўртасида умумий қиймати 150 млн долларидан ортиқ миқдоридаги шартнома имзоланди
“ICTWEEK-2022” АКТ ҳафталиги доирасида АКТ вазири Шерзод Шерматов Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Глобал стратегиялар бюроси Бош директори ўринбосари Юкио Терамура ҳамда Япониянинг “Toyota Tsusho Corporation”, НЕC ва ИИЖ компаниялари вакиллари билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда АКТ соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Toyota Tsusho Corporation” ҳамда "O'zbektelekom" АК ўртасида умумий қиймати 150 млн долларидан ортиқ миқдоридаги шартнома имзоланди.
Ушбу лойиҳалар ўзбек томон учун ҳам япон томон учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Келгусида нафақат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, балки, бугунги кунда долзарб бўлган, бир нечта ишчи ўринларини яратишни кўзда тутувчи IT хизматлар аутсорсинги – БПО хизматларини ривожлантириш йўналишида япон компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришга асосий урғу берилди.
Шу билан бирга, Япон томони IT-соҳасини ривожлантиришда янги технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги маълум қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги