Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳафталик доирасида АКТ вазири БМТ масъули билан учрашди

2022-10-24 | Жамият

“ICTWEEK – 2022” АКТ ҳафталиги доирасида АКТ вазири Шерзод Шерматов БМТнинг масъул ходими Vincenzo Aquaro билан учрашди.

Мулоқот аввалида томонлар БМТнинг жорий йилги рейтинги хусусида фикр алмашишди.
 
Ўз ўрнида, Vincenzo Aquaro қисқа муддатда тадқиқот натижаларини рус тилига таржима қилишга муваффақ бўлгани ҳамда "БМТ тадқиқоти: Электрон ҳукумат 2022" нашри учун Ўзбекистон томондан миннатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
Учрашувда, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва навбатдаги рейтингларда Ўзбекистон электрон ҳукумати индексини ошириш бўйича кейинги қадамлар қандай бўлиши масалалари муҳокама қилинди.
 
Маълумот ўрнида: 
 
Vincenzo Aquaro – БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг (UN DESA) Давлат институтлари ва рақамли ҳукумат бўлимида (DPIDG) рақамли ҳукумат бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритади. 
 
UN DESAнинг асосий вазифаси – БМТга аъзо давлатлар ваколатига кўра, иқтисодий, ижтимоий ва экологик соҳаларда йирик глобал конференциялар ва саммитларни ўтказиш орқали мамлакатларнинг умумий муаммоларини ҳал қилиш ва уларнинг ривожланишига ёрдам беришдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться