Assured Partners компанияси билан БПО хизматлар экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди
24-27-октабр кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуаси ҳудудида Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – ““ICTWEEK 2022”” бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан бугун, 23 октабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ассуред Партнерс компанияси Вице-президенти Кеннет Лейси билан учрашув ўтказди.
Ассуред Партнерс турли соҳаларда, жумладан, транспорт ва логистика каби йўналишларда суғурта хизматларини таклиф қилувчи аутсорсинг компания ҳисобланди.
Бугунги учрашувда IT Park билан ҳамкорликда суғурта индустрияси учун БПО аутсорсинги бўйича ҳамкорликда ишлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўз навбатида, компания билан ҳамкорликда IT ва БПО хизматлари экспортини ривожлантириш, Ўзбекистондаги ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги