Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сеулда Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўтказилади
2022-10-18 | Спорт
19-20 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари (МОҚА) ассоциациясининг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда МОҚА раҳбари Робин Митчел ҳозирда Сеул шаҳрида бўлиб туришибди.
Мутасаддилар ташриф давомида мамлакат раҳбари Юн Сок Юль билан учрашиб, бўлажак тадбирга кўрилаётган ҳозирлик, шунингдек, 2024 йил Гангвон шаҳрида бўладиган ўсмирлар қишки Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Маълумот учун, мазкур тадбирда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов мамлакатимиз номидан иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси