Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониянинг Тойо университети билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2022-10-14 | Таълим

Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Тойо университети ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 
 

Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давомида Тойо университети Кузатув кенгаши раиси Шинжи Фукукава, Университет президенти Эсуко Ягучи ва бошқа қатор масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.
 
Учрашув доирасида Азиз Абдуҳакимов Тойо университети раҳбариятига Ўзбекистонда туризм ва маданий мерос соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети фаолиятидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.
 
Шинжи Фукукава Ўзбекистон ва Япония таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Шу ўринда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларинийўлга қўйиш, илмий-академик алмашувларни фаоллаштириш, япониялик профессорларни Ўзбекистонга йўллаш ва ўзбекистонлик талабаларнинг Тойо университетида амалиёт ўташи имкониятлари кўриб чиқилди.
 
Эсуко Ягучи Ўзбекистон билан гуманитар, аниқ ва амалий фанлар, “яшил” ва “барқарор” туризм масалалари ҳамда объектлар реставрацияси бўйича қўшма тадқиқотлар борасида ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
 
Япония томон Ўзбекистоннинг Ипак йўли мамлакатлари фуқаролари учун Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида 85 давлат гранти ажратишга доир ташаббусини юқори баҳолади.
 
Томонлар туризм соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, жумладан Ўзбекистондаги буддавийлик меросини ўрганиш, буддизм  обидалари реставрацияси, археологик қазишмаларни амалга ошириш, илмий семинар ва изланишларни олиб боришга оид келишувга эришишди.
 
Учрашувда, шунингдек, Тойо университети раҳбарияти ва профессорларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш ва унинг давомида юртимизнинг туристик ва таълим салоҳияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишилди.
 
Бундан ташқари, Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида Тойо университети талабалари учун ёзги кампус ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
 
Учрашув якунига кўра, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳамда Тойо университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, у академик ҳамкорлик, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, туризм соҳасида Япониянинг илғор тажрибасини қўллашни кўзда тутади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться