Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон- Туркманистон” халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови
2022-10-14 | Иқтисодиёт
Жорий йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Туркманистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда илмий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилади.
Танлов йўналишлари:
- энергия ва энергия тежамкор технологиялар;
- тиббиёт ва тиббий технологиялар;
- фармацевтика ва фармакология;
- нано- ва биотехнологиялар;
- кимё технологиялар;
- янги материаллар;
- рақамли иқтисодиёт;
- озиқ-овқат хавфсизлиги;
- қишлоқ хўжалиги;
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
- табиий офатларни башоратлаш ва уларни оқибатларини бартараф этиш;
- сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
- ер ости бойликларини қазиб олиш технологияси.
Танловга лойиҳалар 2023 йилнинг январь ойидан қабул қилинади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар Туркманистон томонидан ҳамкор илмий ташкилот топишлари ва лойиҳа ғояларини келишишлари, танлов эълон қилинганидан сўнг мос равишда танловга ариза топширишлари лозим.
Танлов муддати, шартлари ва шакллари вазирлик расмий веб-саҳифасининг танловлар рукнида эълон қилинади. Қўшимча маълумотни +998712033223(540) рақами орқали олиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги