Жанубда “Энг илғор баталён” кўрик танловининг Мудофаа вазирлиги босқичига старт берилди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди гарнизонларида “Энг илғор баталён (дивизион)” кўрик танловига старт берилди.
Ушбу танловнинг мақсади Мудофаа вазирлиги қўшинларида баталён тактик гурухларининг жанговар тайёргарлик даражасини ва бўлинмаларнинг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакиллантиришдан иборат.
Дастлаб баталён шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида уларнинг юк қоплари, командирлик сумкалари ва ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари текширилди ҳамда саф тайёргарлиги усуллари синовдан ўтказилди.
Шундан сўнг, бўлинмаларнинг қурол-аслаҳалари ва техникаларининг ҳолати ва сақланиши, ўқув моддий базалари ҳамда баталён штабининг жанговар вазифалар бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар текширилди.
Тасдиқланган режага асосан ҳарбий хизматчилардан шу кунининг ўзида жисмоний тайёргарликдан (тезлик, чидамлилик, чаққонлик ва куч сифатлари бўйича меъёрлар ва “Купер тести”) қабул қилинди.
Мазкур танлов 14 октябрь кунига қадар давом этади.
III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги