Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди

2022-10-10 | Маданият

7 октябрь куни UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди.

Жумладан, улар Бухоронинг тарихий қисмидаги “Арк” қалъаси, Масжиди Калон, “Абдулазизхон” ва “Улуғбек” мадрасалари, “Нодир Девонбеги” мадрасаси, “Хўжа Калон” масжиди ва “Хўжа Калон” ҳовузи каби маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишишди. 
 
 
Шунингдек, Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчасида жойлашган “Metric Ventures” (Hyatt Regency), “International Hotel Services” (Whyndham), “Тинчлик”, “Олмачи Тур Сервис”  масъулияти чекланган жамиятларига қарашли меҳмонхоналарга лойиҳаларининг қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди. 
 
Азиз Абдуҳакимов Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган маданий мерос объектлари, шунингдек Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 
 
Бундан ташқари, масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган “Туризм шаҳарчаси” бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилди.
 
Бухородаги Туризм ва маданий мерос техникуми ҳам эътибордан четда қолмади. Айни дамда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларини ноябрб ойига қадар тугалланиш бўйича топшириқлар берилди.
 
Таъкидлаш лозимки, ташриф давомида Бухородаги Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Исмоил Сомоний” ва “Чашмаи Аюб” мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга бориш ҳам режалаштирилган.
 
Қайд этиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир  “2022–2026-йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳам эълон қилинган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться