Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги» тадбирлари ўтказилмоқда

2022-10-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева соҳага тегишли маълумотларни тақдим этди.

Қайд этилишича, мамлакатимиз аҳолисининг 3 миллион 162 минг нафарини кекса авлод вакиллари ташкил этади. Улардан 221 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 9965 нафари меҳнат фронти иштирокчилари, 22 745 нафари эса ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалардир. 
 
Жорий йилнинг ўтган даврида «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 минг 775 нафар кексаларга ногиронлар аравачаси, 1 минг 489 нафарига эшитиш мосламаси, 2 минг 132 нафарига ҳасса, 1 минг 16 нафарига кўзойнак, 864 нафарига бошқа реабилитация воситалари олиб берилди. 
 
475 минг 124 нафар нуронийлар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 22 минг 745 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг 3 минг 565 нафарига дори-дармон воситалари, 8 минг 266 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 3 минг 785 нафарига моддий ёрдам берилди, 168 нафарининг уй-жойлари таъмирланди. 
 
Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида ҳудудларда «Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат» деган ғоя остида «Кексалар ҳафталиги» тадбирлари ўтказилмоқда. 
 
Ҳафталик давомида барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, улар танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувларига ҳам жалб этилади. 
 
«Кексалар ҳафталиги» давомида пенционер, якка ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жой, маиший муаммолари ҳал қилиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади. 


 
Муҳайё Тошқораева

Манба: ЎзА

Поделиться