Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг 33-ялпи мажлиси иш бошлади
2022-10-07 | Сиёсат
Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мажлисда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
Ялпи мажлисни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб бориш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мажлисда «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги