Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» Халқаро давра суҳбатини ташкил этиш бўйича

2022-10-05 | Иқтисодиёт

2022 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Солиқ ва божхона сиёсати ислоҳоти, шунингдек даромадларнинг маъмурчилигини рақамлаштириш (тажриба алмашинуви)» мавзусига бағишланган Халқаро давра суҳбати ўтказилади.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад мамлакатлар ўртасида солиқ ва божхона соҳаларида, шунингдек солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, янги рақамли хизматларни жорий этишда қабул қилинаётган чоралар бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.
 
Тадбирда 6 та давлатнинг (Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) молия, солиқ ва божхона органлари раҳбарлари иштирок этадилар.
 
2 кун мобайнида бешта сессия ўтказиш режалаштирилган, уларда қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва мол-мулк солиғи (кўчмас мулк солиғи) қисмида солиқ сиёсати, божхона тартибга солиш соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар масалалари, шунингдек солиқ ва божхона органларининг рақамли трансформацияси масалалари муҳокама қилинади.
 
Ўтказилаётган сессиялар YouTube канал орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган. Қўшилган қиймати солиғига бағишланган биринчи сессия 5 октябрда Тошкент вақти билан соат 10 да бошланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться