Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгрия илмий-тадқиқот корхонаси билан уруғчилик соҳасида меморандум имзоланди

2022-10-04 | Иқтисодиёт

3 октябрь куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Венгриянинг "MARTON GENETICS" ўртасида ўсимликлар навларини тадқиқ этиш ва сақлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва "MARTON GENETICS" компаниялар гуруҳи ижрочи директори Андраш Шандорфи имзоладилар.

Меморандум қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлатиладиган янги ўсимлик навларини (буғдой, тритикале, арпа, колза, нўхат, маккажўхори ва бошқа экинларни) синовдан ўтказиш билан боғлиқ соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида тузилди. Ҳамкор томонлар инновацион технологияларни кенг жорий этиш орқали Ўзбекистонда маккажўхори ва бошқа ҳайдаладиган экинлар уруғчилигини ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ишларини амалга оширишга келишдилар.

Ҳужжатда биотехнология соҳасида ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, биргаликда мутахассисларни тайёрлашни, қўшма илмий-инновацион лойиҳаларни бажариш ҳамда  ҳамда Ўзбекистонда қўшма уруғчилик компаниясини ташкил этиш кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться