Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде билан учрашув

2022-10-03 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Жаҳон банкининг (ЖБ) Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Берде билан музокаралар ўтказди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов, Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татяна Проскурякова, Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ва бошқа расмий мутасаддилар иштирок этдилар.

Ўзбекистон 1992-йил 21-сентябрда Жаҳон банкига аъзо бўлди. Мамлакат билан 30 йиллик самарали ҳамкорлик давомида ушбу халқаро молия институти Ўзбекистон ҳукуматининг турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотлар ва лойиҳаларни амалга оширишига кўмаклашиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 1993-йилдан буён Жаҳон банки томонидан миллий иқтисодиётнинг ўсишини рағбатлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида 67 та лойиҳа, шу жумладан, иқтисодиётни ривожлантириш, сув таъминоти, таълим, тиббиёт ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 8,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда Жаҳон банкининг молиявий кўмагида ҳукумат томонидан умумий қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 27 та лойиҳа амалга оширилмоқда – бу Банкнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сармоявий дастурларидан бири ҳисобланади.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида келгуси беш йилга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш ҳамда кўзда тутилган банк томонидан ҳукуматга аниқ молиявий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар. 4

Юқоридаги дастурнинг мақсади 2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида назарда тутилган ислоҳотларни, шу жумладан, 2026-йилгача камбағалликни икки баравар камайтириш режаларини амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашиш, шунингдек, 2030-йилга келиб мамлакатимизни даромади ўрта даражадан юқори (жон бошига ялпи ички маҳсулот 4000 доллардан ортиқ) бўлган давлатлар қаторига киритишдан иборат.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш, энергетика, транспорт, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қишлоқ инфратузилмасини, инсон капиталини (таълим ва соғлиқни сақлаш) ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек, хусусий сектор соҳасида ислоҳотлар ва лойиҳаларни амалга оширишда Жаҳон банки томонидан бу соҳаларга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлатимиз томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Берде хоним Жаҳон банки Ўзбекистонда мамлакатнинг барча фуқаролар манфаати учун очиқ ва бозор иқтисодиётини барпо этишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда ҳукуматга ёрдам беришда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Манба: ЎзА

Поделиться