Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки билан шерикликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

2022-10-03 | Сиёсат

30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молиявий институт билан стратегик шерикликни янада ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимиздаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини илгари суриш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Анна Бьерде ва Жаҳон банки жамоасини сермаҳсул ҳамкорликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклади.

Кейинги йилларда шериклик юқори суръатда ривожланиб, тобора натижадор бўлиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу даврда қўшма лойиҳалар портфели қарийб 4 баробар кенгайиб, 8 миллиард доллардан ошди.

Биргина ўтган йилда тегишли “йўл харитаси”га мувофиқ Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги, энергетика, экология, молия ва бошқа йўналишлар бўйича 1 миллиард долларлик 6 та устувор лойиҳанинг молиялаштирилишини маъқуллади.

Банкнинг фаол кўмаги билан бугунги кунда Ўзбекистонда аграр, энергетика ва транспорт тармоқларида комплекс янгиланишлар амалга оширилмоқда. Жаҳон банки томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган 2026 йилга қадар Мамлакат дастури қабул қилинди.

Вице-президент Анна Бьерде юртимиздаги ислоҳотларнинг муваффақиятини юқори баҳолаб, банкнинг кенг кўламли шерикликни янада кенгайтиришга интилиши қатъий эканини тасдиқлади.

Банк қишлоқ жойларда турмуш даражасини юксалтириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлашни модернизациялаш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби муҳим йўналишлардаги янгиланишларни жадаллаштириш мақсадида экспертлик ва молиявий кўмакни янада кенгайтиришга тайёр экани таъкидланди.

Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган стратегик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни муҳим йўналишларда кенгайтириш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться