Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ давлатлари Сайёҳлик бўйича кенгаши йиғилишида Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг фаолияти муҳокама қилинди

2022-09-30 | МДҲ

Минскда МДҲга аъзо давлатлар Сайёҳлик бўйича кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, МДҲ ПА Кенгаши котибияти ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни очар экан, Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари – МДҲ Ижрочи котиби Бекетжан Жумаханов Кенгаш туризм соҳасига жиддий зарар етказган  COVID-19 пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятни бартараф этиш бўйича салмоқли ишларни амалга оширганини таъкидлади.

Тадбир давомида Кенгаш аъзолари туризмни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сайёҳлик соҳасини бошқариш бўйича тажриба алмашилди, МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, Буюк Ипак йўли салоҳиятидан фойдаланиш, агро, экотуризм ва соғломлаштириш туризми масалалари кўриб чиқилди.

Кенгаш аъзолари «Ҳамдўстликнинг қимматбаҳо гавҳари» халқаро лойиҳасини амалга оширишга ёндошувлар, МДҲга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги таянч ташкилоти сифатида «Ипак йўли» халқаро туризм университети томонидан олиб бораётган ишларни муҳокама қилдилар.

Йиғилишда Ҳамдўстлик мамлакатларида туризмни ривожлантириш учун халқаро мукофот таъсис этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.  Мукофот тўғрисидаги низом лойиҳасини Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МДҲга аъзо давлатлар Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туризм ярмаркаси 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться