Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўқитувчи энг масъул вазифани адо этади - у инсонни шакллантиради

2022-09-28 | Таълим

Касблар ичида энг улуғи устоз, мураббийлик, деб биламан.

Наманган вилояти, Поп туманидаги 16-мактабга илк бора қадам қўйганимда онам мени мактабдаги энг яхши устоз деб Орзихон Сулайманова синфларига берганлар. Ўқитувчимиз ўқувчиларга жудаям меҳрибон эдилар, у инсонни ҳозир ҳам байрамларда бориб, кўриб турамиз.

Отам ва онам олий маълумотли бўлишмаса-да, 6 нафар фарзандлари таълимига катта эътибор қаратишди. Отам бизга кўп вақт ажратар, таълим-тарбия олинглар, мен ва онанг ўқимаганмиз, сизлар ўқинглар, деб устозларимизни бизга ўрнак қилишган. Ҳозирда ҳаммамиз таълим соҳасида фаолият олиб бормоқдамиз.

Мактабда Орзихон Сулайманова, Ортиқбой Хушназаров, Раҳимжон Мўминов, Раҳимжон Муйдинов, Мусинали Юнусов, Хайринисо Раҳматова каби билимли устозлар бизга дарс беришган. Орзихон Сулайманова 1-синфдан бошлаб ҳарф ўргатиб, ҳар бир ўқувчи учун жон куйдириб меҳнат қилган.

Дарсдан сўнг мусиқа тўгарагига ҳам қатнардим. Мусиқа ва тарихга жуда ҳам қизиқар эдим. 1992-94 йиллари Туркия Республикасида Анқара Университетида таҳсил олганман. Ойша Унат, Абдулло Гунтуғди, Мустафо Кафали каби устозлардан тарих йўналишида сабоқ олганман.

Машҳур француз ёзувчиси Жорж Дантоннинг хазинага тенг фикрларида айтилишича: “Инсон учун нафас олишдан кейинги амал - бу билим олишдир. Билим уруғи эса, албатта, устоз - мураббийлар томонидан сочилар”.

Дарҳақиқат, ўқитувчи энг масъул вазифани адо этади - у инсонни шакллантиради. Машаққатли йўлдан борар экан, Устоз деган улуғ ва шарафли номни оқлаш учун тинмай изланади. Биламизки, ҳар қандай таълим ва тарбияда энг асосий жиҳат муаллимнинг тафаккур дунёсидир. Шундай экан, ўз шогирдларида илм ва билим олишдан завқланиш хислатларини уйғота билган азиз ҳамда қадрли устоз - мураббийлар шон-шарафларга лойиқ.

Ваҳобжон Ражапов, Халқ таълими вазири ўринбосари

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться