АКТ вазири IT Park резидентлари билан учрашиб, келгуси йилда экспортни ошириш учун қандай қўшимча чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида очиқ мулоқот қилди
АКТ вазири Шерзод Шерматов IT Park резидентлари билан очиқ мулоқот ташкил этди.
Дастлаб, АКТ вазири тадбирнинг очилишида сўзга чиқиб, IT соҳасининг ривожланишига бефарқ бўлмай ташриф буюрган резидентларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбирнинг биринчи қисмида IT Park директорининг “IT Parkнинг бугунги кундаги эришган натижалари ва 2023 йилда экспортни ошириш режалари” бўйича тақдимоти бўлиб ўтди.
Ноодатий рукнда олиб борилган учрашувнинг муҳокама қисмида барча тадбиркорларга бирма-бир сўз берилди. Шунингдек, 2023 йилдаги IT Park резидентларининг экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари бўйича савол-жавоблар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги