Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чирчиқ шаҳри ёшлари учун кенг имконият

2022-09-23 | Ёшлар

Бугун, 23 сентабр куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида (БПО) - Масофавий хизматлар марказларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу марказ очилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Хидоятов иштирок этди.
 
Бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган БПО соҳаси ҳам ёшларга масофадан туриб юқори даромад топиш имкониятини яратмоқда.
 
Жорий йилнинг 22 сентабр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этиб, табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича топшириқлар берган эди.
 
Президент топшириқларини ҳисобга олган ҳолда бугун Чирчиқ шаҳридаги янги замонавий БПО марказлари фойдаланишга топширилди. 
 
Бу каби марказларнинг ташкил этилиши ёшларни IT соҳасига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари билан таъминлашга имкон беради.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон бўйлаб масофавий хизматлар экспорти 2021 йилда 46 млн долларни ташкил этган бўлса, 2022 йил август ойи якуни бўйича 53 млн долларга етган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться