Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бугун Қўқонда "Қовун сайли" ўтказилмоқда

2022-09-16 | Жамият

Бугун, 2022 йилнинг 16 сентабр куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Қўқон шаҳар ҳокимлиги, ТУРКСОЙ, Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида Қўқонда "Қовун сайли" ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги "Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-338 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
 
"Қовун сайли"да фолклор-етнографик гуруҳлар, ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, гуллар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам намойиш этилади. Тадбирга ташриф буюрганлар нафақат Қўқоннинг ширин, мазали қовунларидан баҳраманд бўлишади, балки "Фурқат" боғида ташкил этиладиган кўнгилочар тадбирларда қатнашиб, ҳордиқ чиқаришади.  
 
Барчангизни фарзандларингиз билан бирга "Қовун сайли"да кутамиз.

Манба: ЎзА

Поделиться