2022 йил 14 сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизга ташриф билан келган Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий-дипломатик алоқалар, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий масалалар бўйича томонлар бир-бирларини қўллаб-қувватлашда давом этишлари маълум қилинди.
Ал-Мурайхий Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигида эришилган амалий натижаларни ижобий тавсифлади. Ўзбекистон томонининг фаол иштирокида Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилиши ушбу давлат ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги