Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди
2022-09-09 | Сиёсат
Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қорақалпоғистон Республикасида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови ўтказилди.
Нукус шаҳри Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Манба: «Янги Ўзбекистон»