Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ICBA билан ҳамкорликдаги Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

2022-09-08 | Экология

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларининг Қурғоқчилик шароитида биодеҳқончилик халқаро марказида (ICBA) бўлиб ўтди. Унда И.Абдураҳмонов марказ бош директори Тарифа Ал-Зааби билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар 5,1 миллион АҚШ доллари қийматига эга бўлган икки томонлама имзоланган Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш тафсилотларини муҳокама этдилар. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида қурғоқчилик ва сувсизликка чидамли ўсимлик навларини етиштириш ва улардан қишлоқ хўжалагида фойдаланиш бўйича қўшма изланишларни ташкил этиш ва буни ҳамкорликда молиялаштириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари 100 гектар майдонда жойлашган ICBA тадқиқот участкалари ва лабораториялар фаолияти, уларда амалга оширилаётган синов ишлари ва янги технологиялар билан танишдилар.

Ташриф давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться