Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“АҚШга ўқишга топшираётганимни уйдагилар билишмасди” – АҚШда ўқиётган ҳамюртимиз билан суҳбат

2022-09-08 | Ёшлар

Иқтидорли қизлардан бири бўлган Сабина Набиева ҳозирда АҚШдаги Аризона университетида таълим олмоқда.

Набиева Сабина 18 ёшда, Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. “Ел-юрт умиди” жамғармаси стипендиати. Ҳозирда АҚШнинг нуфузли Аризона университети (The University of Arizona)да компютер технологиялари йўналишида таҳсил олмоқда.
 
– Нима учун айнан IT йўналишини танлагансиз?
 
– Компютер технологиялари йўналишини, энг аввало, қизиқишларимдан келиб чиқиб танлаганман. Укам билан IT-Парк дарсларига борардик, у билан рақобатлашиб, кодлар ёзардик, IT га қизиқишим шу тарзда ортган. Бундан ташқари, бу соҳанинг келажак касби ҳисобланиши ҳамда соҳа вакилларининг жамиятдаги ўрни кун сайин ортиб бораётгани ҳам IT соҳасини келажакдаги касбим сифатида танлашимга туртки бўлди.
 
– Бу ё‘налишни танлаганингиздан бери қандайдир муаммо ёки қийинчиликлар бўлмадими? Кимлар қўллаб-қувватлади, нималар мотиватсия берди?
 
–  IT ни танлаганимда менда ҳеч қандай тўсиқ бўлмади, ота-онам мени қўллаб-қувватлашди. Туманимиздаги IT-Паркга дарсга борардим, у ерда мендан бошқа бирорта ҳам қиз йўқ эди. “Бу қиз болага мос нарса эмас!” деган стереотиплар туфайли бошқа қизлар IT-Паркга келишмасди. Мен стереотипларга қарши турдим, чунки дастурлашни ўрганишга қаттиқ бел боғлагандим. “Нега энди бу йўналиш қиз болага мос келмас экан? Ахир дунёдаги биринчи дастурчи аёл киши бўлган-ку”, дея мақсадимда қатъий турдим.
 
– Хорижий ОТМга кириш жараёни қийин кечмадими?
 
– Ўзига яраша қийинчиликлар бўлди...
 
АҚШга ўқишга топшираётганимни уйдагилар билишмасди, чет элда ўқишимга рухсат беришадими-йўқми билмасдим. Шунинг учун уларга айтмай, хонамда кечалари билан ухламасдан университетларга “апплиcатион” топшириб чиққанман. Уйқусиз тунлар, депрессия, кўриш қобилиятининг пасайиши...
 
Бироқ менда кучли нетворкинг борлиги бу жараённи анчаям осонлаштирди. Республикамизнинг турли вилоятларидан бўлган билимли дўстларим қўллаб-қувватлаб, ёрдам бериб туришди.
 
– Мана АҚШдаги нуфузли олийгоҳда ўқишни ҳам бошлаб олдингиз. Илк таассуротларингиз қандай?
 
– Тассуротларим жуда ажойиб. АҚШдаги таълим тизими менга ёқди, профессорларнинг дарс ўтиш методикасига гап бўлиши мумкин эмас! Бу ерда турли мамлакатлардан келган талабалар билан бирга ўқиш ва бутун дунё бўйлаб дўстлар орттириш имконияти бор!
 
– Кейинги 5-10 йилда ўзингизни қандай тасаввур қиласиз?
 
– Кейинги 5-10 йилда ўзимни Ўзбекистоннинг келажак бунёдкорларидан бири сифатида кўраман. “Ел-юрт умиди” жамғармаси стипендиати бўлишнинг талабларидан бири ўқишни тамомлагач, иш жойидан кафолат хати тақдим этиш. Менга Америкада ўқишимни битириб келгач, АКТ вазирлигига ишга олинишим тўғрисида кафолат хати берилган. Кейинги 10 йил ичида шу вазирликда ишлаб, юртимизда ахборот технологияларини ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Энг катта орзум эса Ўзбекистоннинг 3-ренессанс қаҳрамони бўлиш.
 
– Тенгдошларингизга, шу йўналишга қизиқаётганларга қандай маслаҳат/тилаклар билдирасиз?
 
– IT  йўналишида чегаралар йўқ, жинсидан ва ёшидан қатъий назар ҳамма IT ни ўрганиши мумкин. Тўғри, бу осон соҳа эмас. Сабрли ва қизиқувчан бўлсангиз, дастурчиликда муваффақиятга эриша оласиз. Бошида осон кўринади, HTML ва CSS ни ўрганиш қисмини ҳамма ҳам эплай олади, лекин дастурлаш тилларини жиддий ўрганиш бошланганида кўп ўрганувчилар “IT курслари менга эмас экан”, деб ташлаб кетганига гувоҳ бўлганман. IT ни бошладингизми охиригача боринг, Сизда чексиз имкониятлар бор. Онлайн курслар ҳам талайгина, юртимизнинг барча ҳудудларида IT парклар очилди, турли лойиҳалар ташкил этиляпти. Бундай имкониятларни қўлдан бой берманг!
 
Маълумот учун: АКТ вазирлиги томонидан соҳа йўналиши бўйича "Ел-юрт умиди" жамғармаси танловларига ҳужжат топширган иқтидорли ёшларга ўқишни тамомлаб келганларидан сўнг ишга қабул қилиш бўйича кафолат хатлари берилмоқда. Хусусан, жорий йилда ўтказилган танловларда вазирлик томонидан жами 4 нафар иқтидорли ёшларга кафолат хати тақдим этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться