Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазирлигида БАА сунъий интеллект технологиялари кўргазмаси ташкил этилади.
2022-09-08 | Инновация
Дубай шаҳрига ишчи сафари давомида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов
Кун давомида Инновацион ривожланиш вазири БАА Сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва масофиқ иш иловалари вазири идораси ижрочи директори Сақр Бингхалиб билан учрашди. Сақр Бингхалиб 2017 йили бу соҳада 8 та асосий йўналиш бўйича иш бошланганини таъкидлаб, БААда сунъий интеллект бўйича халқаро олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари тажрибаси жорий этилган университет фаолияти ҳақида маълумот берди.
Томонлар сунъий интеллект бўйича ўзбекистонлик ёш олимларга тренинглар, малака ошириш курслари ташкил қилиниши ҳақида келишилди. Шунингдек, болалар учун сунъий интеллект йўналтирилган ёзги лагерь ҳақида сўз бориб, вазирлик доим бунга аҳамият қаратиши қайд этилди. Мазкур дастурга сунъий интеллект бўйи ча дунёдаги етакчи мутахассисларини жалб этиш имкониятлари бўйича маълумот алмашилди. Вазирлик инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг кўргазмалар залида доимий фаолият юритувчи кўргазмада БААнинг сунъий интеллект соҳасидаги ишланмалари, маҳсулотлари бурчагини ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, мазкур марказнинг «Future Lab» келажак лабораториясида яратилган имкониятлар билан танишди. Робототехника ва бошқа технологияларга қизиқувчи ёшларнинг қисқа муддатли малака ошириш ва танишув дастурларига юбориш масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги