Озарбайжон Республикаси Давлат ижтимоий ҳимоя фонди делегацияси билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев ҳамда республикамизда хизмат сафарида бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Давлат ижтимоий ҳимоя фонди Бошқарув раиси Гималай Мамишов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда, томонлар пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан музокаралар ўтказдилар.
Шунингдек, икки томон вакиллари ижтимоий ҳимоя ва пенсия тизимидаги сўнгги янгиликларга ва ислоҳотларга бағишланган маърузалари билан қатнашдилар ҳамда мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда томонлар ижтимоий ҳимоя соҳаси олдида турган янги муаммоларга мувофиқ ижтимоий таъминотни ислоҳ қилиш зарурлиги ва ушбу соҳадаги мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди хамда узаро хамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги