Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қурилиш соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги старт олди

2022-09-06 | Технологиялар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида «Қурилиш соҳада инновацион технологиялар ҳафталиги» ўз ишини бошлади. Мазкур ҳафталик жорий йилнинг 5 сентябридан 9 сентябрига қадар давом этади.

Тадбирда Қурилиш вазирлиги, Ўзсаноатқурилишматериаллар  уюшмаси, «Тошкент архитектура-қурилиш институти» инновацион маҳсулотлар ҳамда драйвер лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Анжуманда таъкидланганидек, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан республика иқтисодиёти соҳалари ва ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Жаҳон мамлакатларининг инновацион ривожланиш тенденцияларини белгилаб берадиган Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон 132 та давлат орасида 86-ўринда қайд қилинди – 2020 йилдаги ўринга нисбатан 7 поғонага, 2015 йилдагига нисбатан 36 поғона юқорилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган 140 та ташкилотларда раҳбарнинг инновациялар бўйича ўринбосарлари жорий этилди, 130 та ташкилотда инновацион фаолият билан шуғулланувчи бўлинмалар ташкил этилди ҳамда уч йилга мўлжалланган «йўл хариталари» тасдиқланди.

2021-2022 йилларда қурилиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобидан умумий қиймати 5,184 млрд сўмлик бўлган 3 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳа молиялаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться