Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Урганчда “UZINFOCOM” Ягона интегратори филиали фаолияти билан танишиб, филиал фаолиятини ривожлантириш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди

2022-08-30 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига ташрифи давомида жорий йилда IT Парк филиалида янгидан фаолият бошлаган “UZINFOCOM” Ягона интегратори Хоразм филиали фаолияти, филиалда амалга оширилган ишлар ҳамда мутахассислар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, Ягона интеграторнинг Хоразм филиалида фаолият юритаётган ёшлар билан мулоқот қилди. АКТ вазири мулоқот давомида филиал фаолиятини ривожлантириш ҳамда IT соҳасига хотин-қизларни кўпроқ жалб этиш тўғрисида ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
 
Маълумот учун: Жорий йилнинг апрел ойидан IT Парк биносида фаолият бошлаган “UZINFOCOM” Ягона интегратори Хоразм филиалида бугунги кунда 30 нафарга яқин малакали IT мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Ягона интегратор Хоразм филиали жамоасининг асосий қисмини ёш йигит ва қизлар ташкил этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться