Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига ташрифи давомида IT Парк филиалига борди.
АКТ вазири ташриф давомида IT Паркда ёшлар ва IT соҳаси мутахассислари учун яратилаган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Филиалда фаолият юритаётган IT мутахассислари билан учрашиб, улар томонидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, Ш.Шерматов IT парк биносида янги ташкил этилган IT академияси билан танишиб, IT Парк ва унда фаолият юритаётган компанияларни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Маълумот учун:
Бугунги кунда Хоразм вилоятида IT Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони
17 тани ташкил этади. Мазкур IT Паркда 9 та резидент корхоналар жойлашган. Маҳаллий IT компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида IT Парк биносида 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, ёшларни иш билан таъминланишига эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги