Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Шўрсув» МФЙда бўлиб, бу ердаги саноат корхоналарининг экология ва атроф-муҳитга таъсири юзасидан навбатдаги мониторинг ишларини олиб бормоқда.
2022-08-26 | Экология
Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Шўрсув» МФЙда бўлиб, бу ердаги саноат корхоналарининг экология ва атроф-муҳитга таъсири юзасидан навбатдаги мониторинг ишларини олиб бормоқда. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва жойида ҳал этиш масаласига давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Ишчи гуруҳ ҳам энг аввало, мурожаатларни ўрганишга эътибор қаратиб, бевосита шу соҳага алоқадор ташкилотларнинг масъуллари иштирокида аҳоли билан мулоқот ташкил этди.
Очиқ мулоқотда аҳоли мурожаатлари тингланиб, ҳудуддаги корхоналардан чиқаётган чанг, газ ушловчи замонавий қурилмаларини ўрнатиш ва созлаш, уларнинг белгиланган экологик меъёрларга амал қилган ҳолда фаолият олиб бориши, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга доимий мониторинг олиб бориш юзасидан вазифалар белгиланди.
Учрашувда Двлат экология қўмитаси томонидан ҳудудда мавжуд экологик вазият юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ишчи гуруҳ ҳудуддаги мавжуд саноат корхоналари билан яқиндан танишди ва корхоналар маъсулларига экологик меъёрларга амалга қилган ҳолда фаолият юритилиши юзасидан кўрсатмалар берилди. Ушбу тадбирларда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги