Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаонинг қишлоқ аёллари ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш лойиҳасида иштирок этди

2022-08-25 | Иқтисодиёт

Анқара шаҳрида (Туркия) “Ҳеч ким эътибордан четда қолмасин: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаоллигини ошириш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳасига бағишланган биринчи минтақавий семинари бўлиб ўтди.


Семинар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Семинарда Ўзбекистон ва Тожикистон (онлайн тарзда), Туркия давлатлари вазирликлари, ФАО вакиллари, экспертлар, фуқаролик жамияти аъзолари ва бошқа манфаатдор томонлар қатнашди. Унда лойиҳа консепсияси, ёндашуви, консенсусга эришиш ва лойиҳани бошлаш юзасидан режалаштирилган тадбирлар муҳокама қилинди.
 
Лойиҳанинг мақсади – Туркия, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ жойларда ўқиш ва даромад олиш ҳамда ижтимоий интеграция учун имкониятлар яратиш орқали гендер камситиш ва четлатишни бартараф этишдан иборат.
 
Лойиҳа ижтимоий инклюзив қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари ҳамда қишлоқ жойларда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш учун уч мамлакатнинг бенефитсиарларини бирлаштиради.
 
“Биз ФАОга қишлоқ жойларда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги етакчилиги, тажрибаси учун миннатдормиз ва қишлоқ аёлларига тенг иқтисодий имкониятларни тақдим этиш дунёга барқарор ривожланиш мақсадларига эиршишда ёрдам беришига ишончимиз комил”, — деди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инноватсиялар миллий маркази бўлими раҳбари ўринбосари Набира Жумаева.

Маълумот учун:
 
Лойиҳа Туркия ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Умумий мақсад сиёсий кўмак кўрсатиш, салоҳиятни ривожлантириш ва қишлоқ аёлларининг гендер тенглиги ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни жадаллаштириш, қишлоқда қашшоқликни камайтириш ва қишлоқ ҳамжамияти ҳамда ташкилотларига ишлаб чиқариш ресурслари, хизматлар ва бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
 
Бундан ташқари, лойиҳа қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларидан фойдаланишни яхшилаш ва шу орқали уларнинг турмуши ҳамда оилалари даромадларини оширишга қаратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться