Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда "Ишбилармон аёл – 2022" кўрик-танлови ўтказилди
2022-08-25 | Жамият
Гулистон шаҳрида “Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Дастлаб тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.
Анъанавий ташкил этиб келинаётган мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 80 нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар иштирок этди. Туман ва шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 11 нафар тадбиркор ва фермер аёл ҳудудий босқичга етиб келди. Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар эътиборга олинди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, Сайхунобод туманидаги "Олимжон қизи Шоирахон" фермер хўжалиги раҳбари Шоира Шаматова ғолиб, деб топилди. Мазкур фермер хўжалигида ўндан ортиқ доимий, 50 га яқин мавсумий иш ўрни яратилган. Уларнинг 4 нафари “Аёллар дафтари”га, 3 нафари эса “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Иккинчи ўринни Янгиер шаҳридаги "Бекажон Ян" хусусий корхонаси раҳбари Эркиной Мамажонова, учинчи ўринни Сардоба туманидаги "Нурафшон дала сари" фермер хўжалиги раҳбари Ойсара Маматқулова эгаллади.
Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди.
Уларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Манба: ЎзА