Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонлик ёшлар Туркияда докторантурада ўқиш имконияти яратилмоқда
2022-08-25 | Ёшлар
Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация 8-12 декабрь кунлари Туркия Республикасига ташриф буюрган эди.
Мазкур ташриф доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Унда Туркияда ўзбекистонлик ёшлар учун докторантура дастурини йўлга қўйиш белгиланган.
Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Фазилат Қодирова ушбу режани амалга ошириш доирасида Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида бўлди.
Туркияда Истанбул техника университети ўқув ишлари бўйича проректори, профессор профессор Шуле Итир, халқаро ишлар бўйича проректори Лутфие Дурак ва Машинасозлик факультети декани, профессор Экрем Туфекчи билан учрашув ўтказилган эди.
Университет раҳбарияти билан олиб борилган музокарада муҳандислик соҳаларида докторантура дастурини амалга ошириш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент техника ҳамда Истанбул техника университети билан икки томонлама Диплом олиш бўйича халқаро дастурни ташкил этиш бўйича Туркия томонидан қатор таклифлар берилди.
Унда қайд этилишича, докторантларга диссертация ҳимоясидан сўнг икки томонлама яъни Истанбул техника университети ва Тошкент давлат техника университетининг фалсафа доктори (PhD) даражаси дипломи берилади.
Шунингдек, Тошкент давлат техника университети билан Истанбул техника университетининг инженерлик соҳаларида магистратура босқичи учун икки томонлама диплом дастурлари (электрон муҳандислик ва телекомуникацион муҳандислик) ташкил этиш этилиши режалаштирилмоқда.
Учрашув сўнгида олий таълимнинг магистратура босқичида тегишли мутахассисликлар бўйича қабул қилиш асосида келгусида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари асосида тор амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш моделини жорий этишга келишиб олинди.
Шу билан бирга, учрашув доирасида университетнинг илмий жараёни ҳақида тақдимот қилинди ҳамда Ўзбекистондаги иқтидорли ёшларни Истанбул техника университетида қисқа муддатли стажировка ўташи келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги