Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Польшада “Янги Ўзбекистон: туб ислоҳотлар даврида ривожланиш динамикаси” номли журнал чоп этилди

2022-08-24 | Сиёсат

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб тайёрланган “Янги Ўзбекистон: туб ислоҳотлар даврида ривожланиш динамикаси” номли журнал чоп этилди.

Ушбу журнал  Варшавадаги «REA» ноширлик уйи ва «Drukarnia Skleniarz» матбаа компанияси томонидан поляк тилида нашр қилинди.

Журналда мамлакатимизнинг сўнгги олти йил давомида амалга оширган кенг қамровли ислоҳотлари натижасида Янги Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларнинг яратилиши тафсилотлари атрофлича қаламга олингани баробарида ижтимоий давлат ва мамлакатимиз барқарор тараққиётининг қудратли омили сифатидаги Тараққиёт стратегияси тўлиқ баён этилган.

Унда конституциявий ислоҳотлар, сиёсий ва маъмурий тизимни такомиллаштириш, парламент назорати, замонавий маҳалла институти мавзулари кенг ёритилгани билан ҳам эътиборга сазовордир.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш, маъмурий, жиноий, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги янги ташаббусларининг мазмун-моҳияти билан бирга оила, хотин-қизлар ва ёшларни тизимли қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ҳам польшалик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан шакллантирилган миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, рақамли технологияларни ривожлантириш, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси, ИТ-инновациялар, «яшил» энергия, “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш масалалари ҳам журнал саҳифаларидан жой олган мақолаларда ўз аксини топган.

Ўзбекистон тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида иқтисодиётга, уни янада эркинлаштириш, рақобатни яхшилаш, монополияга барҳам бериш, хорижий сармояларни кўпроқ жалб этиш, нархларни барқарорлаштириш ва ҳудудларга янада кенгроқ ваколатлар берадиган децентрализация,  мамлакатимизнинг янги транспорт стратегиясининг бир қисми сифатида транспорт артерияларини, жумладан, халқаро йўналишларни ривожлантириш борасидаги муваффақиятлар қамраб олинган мавзулар ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиши тайин.

Ушбу журнал саҳифаларидан мамлакатимизнинг рақамли технологиялар асосида жадал ривожланаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги муваффақиятлари, буюк аждодларнинг бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш асосида Янги Ўзбекистоннинг таълим, маданият, илм-фан, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт соҳаларидаги бугунги ҳолати ва ривожланиши истиқболлари ҳақидаги хабар-мақолалар ҳам ўрин олган.

Замонавий Ўзбекистон билан польшалик ўқувчиларни таништиришда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятининг бугунги ҳолати, унинг замонавий ташқи сиёсати, Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро ҳамкорлиги, Афғонистондаги вазият, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бу борадаги янги ташаббуслари каби муҳим мавзуларни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу нуқтаи назардан, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг янги тарихи яратилгани, қўлга киритган муваффақиятлари келажак авлодлар учун муносиб мерос бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Мазкур журнал 1 минг нусхада чоп этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться