Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентнинг “2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди

2022-08-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида, 2022 йил 22 август куни Президентинг “2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Унга асосан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
 
2022 йил якунига қадар:
 
аҳоли яшаш масканларининг кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамровини 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобил йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамровини 60 фоизга
 
етказиш;
 
40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш ҳамда қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш имкониятини яратиш орқали оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;
 
электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сонини 2 баробар ошириб, 4 миллионга етказиш;
 
ҳудудларда ёшлар учун зарур кўникмалар ва кафолатланган буюртмалар билан таъминлайдиган марказларни яратиш орқали
 
IT-хизматлар экспорти ҳажмини 100 млн долларга етказиш;
 
 2023 йил якунига қадар:
 
рақамли технологиялар соҳасида масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш фаолиятини ривожлантириш орқали йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олишини лга қўйиш;
 
давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 дан ортиқ ахборот тизими ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш.
 
 2022-2023 йиллар учун:
 
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси;
 
давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати;
 
иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати мувофиқ;
 
айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг идоравий рақамли трансформатсия жараёнларини комплекс жадаллаштириш бўйича “йўл хариталари” ;
 
ҳудудларни рақамли трансформатсия қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.
 
2022 йил 1 октабрдан бошлаб оператор
 
ва провайдерларга телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берилади, бунда лойиҳа-смета ҳужжатлари 15 кунлик муддатда экспертизадан ўтказилади.
 
2022 йил 1 сентабрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматлар экспорти марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.
 
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йил 1 ноябрдан:
 
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишга;
 
идентификацияловчи IT-картага жойлаштирилган электрон рақамли имзо калитлари орқали Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган электрон давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади.
 
2022 йил 1 октабрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.
 
2023 йил 1 январдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.
 
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2023 йил 1 январга қадар ягона электрон ҳужжат айланиш тизими, хабарлар алмашиш мессенжери, йиғилиш ва тадбирлар календари, ҳимояланган электрон почта ва видеоконференсиялар ўтказиш имкониятларини ўз ичига олган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг автоматлаштирилган иш жойи – “Digital office” электрон тизими (кейинги ўринларда – “Digital office” тизими) ишлаб чиқилишини ва биринчи босқичда, синов тариқасида вазирлик тизимида, кейинчалик барча давлат органларида жорий этилишини та’минланади.
 
2022 йил 1 октабрдан бошлаб давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг маълумотлари:
 
идоралараро ҳамкорлик мақсадларида фойдаланиш учун – “Електрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали беғараз асосда;
 
тижорат мақсадларида фойдаланиш учун – “Електрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали тўлов асосида тақдим этилади.
 
Давлат органлари ва ташкилотларига давлат ахборот тизимлари
 
ва ресурслари маълумотларини давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали тақдим этиш тақиқланади.
 
2022 йил 1 октабрдан бошлаб давлат ахборот тизимлари ва ресурслари “Електрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ босқичма-босқич жойлаштирилади, сақланади ва қайта ишланади;
 
б) 2023 йил 1 январдан бошлаб:
 
давлат ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларини сақлаш
 
ва қайта ишлаш учун сервер қурилмалари ва ускуналарини харид
 
қилиш – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
 
ахборот тизимларига ҳужумлар ҳамда таҳдидларни аниқлаш
 
ва уларнинг олдини олиш бўйича автоматлаштирилган интеллектуал тизимларни, шунингдек, алоқа техник каналлари орқали махфий ахборот тарқалишидан ҳимоя қиладиган техник воситалар ҳамда дастурий маҳсулотларни харид қилиш, ишлаб чиқиш ва жорий қилиш – киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
 
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот технологиялари, телекоммуникация ва почта алоқаси соҳасидаги тижорат ташкилотларида давлат номидан аксиядор (таъсисчи, иштирокчи) ваколатларини амалга оширади.
 
2023 йил 1 январдан бошлаб барча вазирлик
 
ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, устав
 
капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг (кейинги ўринларда – давлат органлари
 
ва ташкилотлари) ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар мониторинги - “NIS.UZ” идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади, улар бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳисоби - Давлат статистика қўмитасининг статистик ҳисоботларида юритилади.
 
2022 йил 1 октабрдан бошлаб 7 та ижтимоий-иқтисодий соҳаларда босқичма-босқич мажбурий тартибда сунъий йўлдош аппаратлари орқали давлат космик мониторингини амалга ошириш тизими йўлга қўйилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться