Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилоятида “Welcome to Bustanlik” Биринчи Халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди
2022-08-12 | Жамият
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Амирсой Ресортс ҳамма мавсумда фаолият юритувчи дам олиш маскани ҳудудида илк бор “Welcome to Bustanlik” Халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусия, шунингдек, Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларидан келган меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 9,5 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этди.Тадбирда Тошкент вилоятидаги 22 туман ва шаҳарлардан миллий таомлар, жумладан, ўзбек палови, Сўқўқ кабоби, этник таом - калла-поча, норин, хасип, мампар, тандир кабоб, сомса ва бошқа кўплаб таомлар намойиш этилди.
Фестивал якунларига кўра Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва унда Тошкент вилоятининг барча туманларидан келган иштирокчиларга сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, “Ўзбек палов усталари” номинатсиясида фестивал меҳмонлари учун анъанавий миллий таом тайёрлаган Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари тақдирланди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирни ташкил этишда “Миллий ПР-маркази” ДУК ҳамда Тошкент вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиг, Амирсой Ресорт дам олиш маскани ва бошқа ташкилотлар кўмагида иштирок этди.“Welcome to Bustanlik” биринчи халқаро миллий таомлар фестивали вилоятда гастрономик туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш ҳамда умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда яхши майдонча бўлиб хизмат қилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги