Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши далаларни дронлар ёрдамида ўрганмоқда
2022-08-11 | Жамият
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги пахта экин майдонларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши раиси Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигидаги Пахтачилик кенгаши аъзолари, унинг бошқарув гуруҳи аъзолари ҳамда туманлар ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирокида ўрганишлар ташкил этилмоқда.
Пахтачилик кенгаши томонидан пахта далалари мониторингини ўтказишда дронлардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Пахта майдонларини дронлар ёрдамида мониторинг қилиб ўрганилиши ўсимликларнинг вегетация даврида кузатиш рақамли технологиядан фойдаланган ҳолда даланинг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланганлигини аниқлаш, суғориш муддатларини белгилаш, ҳосилни прогноз қилиш имконини беради. Шунингдек, ушбу амалиёт контурлар кесимида пахта далалари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон маълумотлар базасини яратишга хизмат қилади.
Ҳозирда Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгашига бириктирилган вилоятларнинг 13 та туманидаги пахта экилган майдонларнинг ҳар бир контури бўйича фото, видео материалларнинг маълумотлар базаси яратилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги