Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон-Эрон” илмий лойиҳалар танлови
2022-08-11 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Эрон фан ва технология вазирлиги билан ҳамкорликдаги илмий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилади.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар Эрон томонидан биргаликда ҳамкор топишлари ва лойиҳаларни келишилган ҳолда шакллантириб, мос равишда танловга ариза топширишлари лозим.
Лойиҳанинг давомийлиги 24 ойдан ошмаслиги шарт.
Танловга фақат битта ижрочи томонидан тақдим этилган лойиҳалар, шунингдек экспертиза натижалари бўйича бир томонлама ёки иккала томондан ҳам молиялаштириш рад қилинган лойиҳалар танловдан четлаштирилади.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар grant.mininnovation.uz электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали 2022 йилнинг 1 ноябрига қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Танловга лойиҳаларни тақдим этишда уни амалга ошириш учун сўралаётган умумий молиявий маблағларни (5-шакл) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низом”нинг 90-бандига мувофиқ тўғри шакллантириш учун grant.mininnovation.uz электрон платформасига қуйидаги ҳаволада жойлаштирилган Excel- жадвалдан фойдаланиш тавсия этилади: http://grant.mininnovation.uz/site/example-docs.
Илмий лойиҳа ҳужжатларини grant.mininnovation.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар асл нусхаларининг pdf/doc шакли электрон платформага юкланиши лозим:
Илмий лойиҳаларни grant.mininnovation.uz электрон платформасининг “Танловга илмий лойиҳа тақдим этиш” саҳифаси орқали электрон рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ техник масалалар бўйича Инновацион ривожланиш вазирлигининг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати: +998-71-203-32-32 (242, 540).
Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиатга) йўл қўйилмаганлиги, талаблар асосида шакллантирилганлиги, шунингдек лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижаларнинг тадқиқот дизайнига мувофиқ тўлиқ асосланганлиги ва сўралган маблағларнинг танлов шартларида келтирилган молиялаштириш ҳажмига мувофиқ тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари улар якунланганидан сўнг тўлиқ тижоратлаштирилиши шарт.
Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги ҳамда танлов ғолиблари томонидан илмий-техник лойиҳаларнинг натижадорлиги, тижоратлаштириш даражаси, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа раҳбарлари, илмий лойиҳани бажарувчи ташкилот раҳбарлари ва тегишли юқори турувчи ташкилотларнинг масъул ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.
Танлов натижалари Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги