Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ШҲТ II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади

2022-08-10 | ШҲТ

Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Раислик қилиши доирасида Тошкент шаҳрида II-Иқтисодий форум ўтказилади.

Биринчи марта 2021 йилнинг июн ойида Душанбе (Тожикистон) шаҳрида бўлиб ўтган Форум ўзини Ташкилот ичидаги муносабатларни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи самарали мулоқот платформаси сифатида намоён этди.
 
Тадбирнинг асосий мақсади томонларнинг эътиборини ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига қаратиш, ШҲТ маконидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
 
Ялпи мажлис, панел мунозаралари, икки томонлама учрашувлар, б2б музокаралардан иборат бўлган Форумнинг тадбирларга бой кун тартиби рақамли иқтисодиёт, “яшил” технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий, саноат ҳамкорлигини кенгайтириш ва ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларининг салоҳиятини очиб беришга мўлжалланган.
 
ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда ШҲТ макони ҳудудларига инвесторларни жалб қилиш учун самарали платформага айланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться