Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шаҳрисабзда "Ёшлар туризми" қурултойининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

2022-08-10 | Ёшлар

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида "Ёшлар туризми" қурултойининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелда қабул қилинган Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган қурултойнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

"Бугунги кунда юртимизда  ёшларга доир давлат сиёсати амалдаги ислоҳотларимизнинг асосоий йўналишларидан бирини ташкил этади. Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам иқтидорли ёшларга янада кенг имкониятлар берилди. Жумладан, ёш мутахассисларни танлаш Дастури доирасида битирувчи курслардаги қобилиятли талабалар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт оташи ва  оқишни тамомлагач, ишга қабул қилиниши белгиланди.

Бунинг натижасида маҳалладан – республикагача тамойили асосида кадрларни шакллантириш тизими яратилади. - деди вазир. - Ўйлайманки, бугунги Қурултой ҳам иқтидорли ёшларни саралаш, уларнинг туризмни ривожлантиришга оид  лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали малакали мутахассисларни тайёрлаш, ёшлар бандлигини таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади".

Азиз Абдуҳакимов Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларга қурултойни ташкил этишдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Таъкидлаш жоизки, қурултойнинг биринчи кунида 15 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг 700 нафардан ортиғи Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган ёшлардир. Бундан ташқари, тадбирда бошқа мамлакатлардан келган хорижлик иштирокчилар ҳам иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться